Тасвирдаги ҳикматлар-5389

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Усмонли салтанатнинг султонларидан Абдулазиз Мадинаи мунавварадан келадиган ҳар қандай варақ ва ҳужжат солинган мактубни таҳорат олмасидан аввал қўлига ушламас эди. Чунки, ушбу варақ, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарларидан ўзи билан ғубор ва хушбўй ҳидни олиб келган, деб билар эди. Шунинг учун аввал мактубни ўпар, сўнгра пешонасига қўйиб, ички ҳовур билан ҳидлар, сўнгра уни очиб ўқир эди.

Субҳоналлоҳ! Энг оддий деб қаралган ишда ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шавқ, эҳтиром ва муҳаббатни намоён қилмоқда!