Тасвирдаги ҳикматлар-5387

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Кўпинча фарзандларимиз бирор айб қилиб қўйишса, қандай жазоласак бўлар экан деб ўйлаб қоламиз. Аслида биз ўзимиз жазога ҳақли бўлсак‑чи?!

Фарзандга жазо қўллашнинг энг кучли таъсир қиладигани, фарзандингизга: "Мен сен билан ўйин ўйнашдан мамнун эмасман, бу ишингдан диққинафас бўлдим, ушбу хатоинг сабабли сен билан гаплашмайман", деб айтишингиздир. Бу сўзларни айтаётганда овозингиз маҳзун ва юзинг ғазабнок ҳолатда бўлсин. Сўнгра фарзандингиздан бир муддат узоқлашинг. У билан ўйин ўйнаманг, ҳазиллашманг ва гаплашманг ҳам. Шунда натижани кўрасиз. У сизнинг олдингизга бўйин эккан ҳолда келиб, қайта хато қилмасликка сўз бериб, узр айтади. Ёки акаси ё онаси орқали: "Хато қилдинг, отангни ёнига бориб, узр айт, содир қилган гуноҳинг учун кечирим сўра", деб айттиринг. Ҳатто ҳафта ёки бир ойда амалга оширадиган саёҳатларни ана шу битта хатоси сабаб қолдиришингизга тўғри келади.

Аммо фарзандлари билан ўйнашмайдиган, ҳазиллашмайдиган, ўйин ўйнамайдиган, уларни қучоқлаб ўпмайдиган ҳамда фарзандларига етарли вақт ажратмайдиган кишилардан бўлсангиз, аслида фарзандингиз эмас, балки сиз ўзингиз жазо қўлланишга лойиқ кимса экансиз!