Тасвирдаги ҳикматлар-5344

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ризқ ва баракани кўпайтириб, ҳожатларни бароридан келтиради, ғам‑ғусса ва муаммоларни бартараф қилади. Буларнинг барчаси аввалги ва кейинги олимлар орасида мушоҳада қилиниб, тажрибадан ўтган.

Бакрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдалари чекланмаган даражада кўпдир. Салавот айтиш қалбни зулумотдан чиқаради, қариликдан беҳожат қилади, (Аллоҳга) етишишга сабабчи бўлади ва ризқни кўпайтиради. Ким салавот айтишни кўпайтирса, Аллоҳ унинг танасини дўзахдан омонда қилади.

Саллаллоҳу алайҳи васаллам.