Тасвирдаги ҳикматлар-5269

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Эр‑хотин орасида жанжал чиқгач хотин йиғлаб ўтирар эди. Шу пайт эшик тақиллаб қолди. Бориб қараса, хотиннинг уйидагилар унинг зиёратига келишган экан. Уйидагилар қарашса фарзандлари кўзида ёш турибди. Унинг сабабини сўрашган эди, аёл: "Сизларни эслаб ўтириб, кўзимдан ёш келди. Қани эди сизларни кўрсам, деб ўйлаб турган эдим. Аллоҳга ҳамд бўлсин, мана сизларни кўришга мушарраф бўлдим", деди. Эр хотинини ушбу сўзларини эшитиб, хотинига нисбатан меҳри ошди ва эр‑хотинлик сирларини сақлагани учун ундан шод ва мамнун бўлди.

Ҳақиқий солиҳа аёл мана шундай бўлади!

Қизларимизни ҳам мана шундай оила сирларини сақлайдиган ва барча яхшиликларга мувофиқ келадиган авлод бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.