Тасвирдаги ҳикматлар-5049

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Тулкилардан бири:
"Эй бўри! Менга ҳаётда қандай яшашни ўргатгин" деган эди, бўри: "Боргинда, мана бу тепаликдан сакра", деди. Тулки: "Ахир оёғим синадику" деган эди, бўри: "Ташвишланма! Ўзим сени ушлаб оламан", деди. Тулки бўри айтганига ишониб сакраган эди, бўри унга ёрдам бермади. Тулки: "Нимага мени ушлаб олмадинг?" деган эди, шунда бўри: "Мана шу ҳаёт ҳақидаги биринчи дарс бўлиб, ҳаммага ҳам ишонавермагин", деб жавоб берди.