Тасвирдаги ҳикматлар-4983

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Шоир Антара ибн Шаддод буқадан қочиб кетаётганида, эй Антара! Жасурлигингиз қаерда қолди? Буқадан ҳам қўрқасизми? деб айтилганида, у: "Ахир буқа мени Антара эканимни билмайдику?!" деб жавоб берган экан.
Демак, сен ҳам фикрий салоҳиятингни жоҳил олдида намойиш қила кўрма! Акс ҳолда у ҳам жоҳиллиги билан сени мағлуб қилиб қўяди.