Тасвирдаги ҳикматлар-4972

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркаклардан аёлларга ўхшашга уринганларни ва аёллардан эркакларга ўхшашга уринганларни лаънатладилар».
Табароний ривояти.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтдилар.
Эркак кишига кумуш узук жоизлигига иттифоқ қилинган. Аммо бундан бошқа кумушдан безалган билакузук, тирсакдан юқорига тақиладиган билакузук ва шода тақиш эркакларга ҳаром эканини жумҳур таъкидлаган. Чунки бунда аёлларга ўзини ўхшатиш бор, бу эса ҳаром ишдир.