Тасвирдаги ҳикматлар-6298

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Қалб уй бўлса, кўз унинг эшигидир. Ўғри уйга кира олмайди фақат эшик очиқ бўлгандагина киришга имкон топади. Бордию ўғри кириб олса, иймон зийнати ва тақво гавҳарини ўғирлаб, қалбни харобазорга хароб ҳолида ташлаб кетади. Ушбу ўғридан огоҳ бўлинг, чунки у енгил ҳаракатланувчидир. Сизиб кириши учун бир лаҳза кифоя қилади.