Тасвирдаги ҳикматлар-6291

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Қуръонни сут ичилгани каби ичиб юборманг. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: "Умматимдан шундай бир қавм чиқадики, улар Қуръонни сут ичгандек ичиб юборишади", деганлар.

Имом Табароний ривояти.

Мановий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Қуръон маъноларини тадаббур қилмасдан тилларида айлантирадилар. Унинг аҳкомлари устида ҳам фикр юритмайдилар. Балки, сут ичувчи сутни тез айлантириб ичганидек, тилларида оятни тез айлантириб қўядилар.