Тасвирдаги ҳикматлар-6290

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Бир киши Иброҳим ибн Адҳамга: "Нимагадир тунги таҳажжуд намозига тура олмайман, сиз мен учун бирор ечимни кўрсатинг!" деб айтганида, Иброҳим ибн Адҳам: "Сен кундузи гуноҳ қилмагин, шунда У Зот тунда Ўзининг ҳузурида туришингга имкон беради. Чунки, тунда Унинг ҳузурида тик туришинг шарафли ишларнинг энг буюгидир. Гуноҳкор кимса бундай шарафга лойиқ эмас", деб айтдилар.