Тасвирдаги ҳикматлар-6273

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

"Ким (ўз амали билан) Охират экинини (яъни, савобини) истар экан, Биз унга экинини(нг ҳосилини) мўл-зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандан (дунё матоларидан) берурмиз ва унинг учун Охиратда бирон насиба бўлмас", (Шўро сураси, 20‑оят).

Ким ўз жонини дунё учун тортиқ қилса, дунё у кишини дафн қилиниши учун бир бўлак ер беради холос. Ким жонини Аллоҳ учун тортиқ қилса, Аллоҳ унга кенглиги Ер ва осмонлар оралигича бўлган жаннатни тортиқ қилади.