Тасвирдаги ҳикматлар-6266

Бўлим: Ҳикматлар Муъаллиф: Анвар Аҳмад

Қалб учун энг хатарли офатлардан бири такаббурликдир. Агар кибру ҳаво хатарли бўлмаганида Қуръонни англашда тўсиқ бўлмас эди. Мана шунинг ўзи хавфли эканига кифоя қилади.

"Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган кимсаларни ўз оят-мўжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман)", (Аъроф сураси, 146‑оят).