Тасвирдаги ҳикматлар-6253

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Кунларнинг бирида зоҳидлардан бир киши Ҳорун ар‑Рашид ҳузурига кириб: "Аллоҳдан қўрқ!" деди. Ҳорун у кишини четга олиб: "Инсоф билан айтчи? Мен ёмонманми ёки Фиръавнми?" десалар, у киши: "Фиръавн", деди. Ҳорун: "Сен яхшимисан ёки Мусо алайҳиссаломми?" десалар, у киши: "Мусо яхши", деди. Ҳорун: "Ахир Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва у кишининг иниларини Фиръавн олдига юбораётиб: "Фиръавнга мулойим гапиринглар" деб айтганку?! Сен бўлса менга нисбатан энг қўпол сўзларни ишлатдинг. На Аллоҳ ўргатган таълим билан ва на солиҳларнинг ахлоқи билан муомала қилмадинг", деб айтсалар, ҳалиги киши: "Мен хато қилдим, Аллоҳга истиғфор айтаман", деди. Шунда Ҳорун: "Аллоҳ гуноҳингни кечирди", деб унга йигирма минг дирҳам беришга буюрди. Аммо у киши бу маблағни олишдан бош тортди.