Тасвирдаги ҳикматлар-6248

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Агар шайтон бирор банданинг қасд ва ҳимматида заифликни ва ҳавойи нафсига мойилликни кўрса, у кишига қизиқади, курашади ва охири ҳавоий юган билан жиловлайдида, ўзи хоҳлаган томонга олиб кетади.

Аммо бандада қасд мустаҳкамлиги, нафс юксаклиги ва олий ҳимматни ҳис қилса, у кишидан бирор нарса умид қилмайди фақат бироз ўзлаштиради, яъни ўзи томон бироз оғдиради холос.