Тасвирдаги ҳикматлар-6234

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Агар қалбинг Қуръондан таъсирланмаётганини кўрсанг ўзингни айблагин. Чунки Аллоҳ Қуръони каримда:

"Агар Биз ушбу Қуръонни бирон тоғга нозил қилганимизда, албатта Сиз у (тоғ)ни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб-ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. (Лекин айрим инсонларнинг диллари тоғнинг тошидан ҳам қаттиқроқ бўлгани сабабли уларга Куръон оятлари ҳам таъсир қилмас). Биз бу мисолларни одамлар учун, шояд улар тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз", деб айтган.

(Ҳашр сураси, 21‑оят).