Тасвирдаги ҳикматлар-6194

Бўлим: Ҳикматлар Муъаллиф: Анвар Аҳмад

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Ким соғ‑омонлигини гуноҳ ва маъсият йўлида ишлатса, унинг мисоли худди бир отага ўхшайдики, ота фарзандига минг динор мерос қолдирган бўлади. Фарзанд ўша маблағга илон ва чаёнлар сотиб олиб, атрофга қўйиб юборади. Бир гал у нарсалар одамларни чақиб олади ва бир гал тишлаб олади. Шу алфозда уларни ўлдирмасмиди?!