Тасвирдаги ҳикматлар-6166

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ато Сулаймонийдан: "Нечун ғамгин кўринасиз?" деб сўралганида, у киши: "Ҳолингга вой бўлсин! Ахир ўлим бўйнимдаги нақд нарса бўлса, қабр турар жойим бўлса, Қиёмат куни жаҳаннам кўприги устидан ўтишим таъйин бўлса ва йўналишим қайси томонга эканини билмасам нечун маҳзун бўлмай", деб жавоб бердилар.