Тасвирдаги ҳикматлар-6137

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Имом Жалолиддин Суютий айтдилар:

Агар ёш болалардаги беш хислат катта ёшлиларда бўлганида эди, улар валий, яъни Аллоҳнинг дўстлари мақомига эришган бўлишар эди.

1. Ёш болалар ризққа эътибор беришмайди.

2. Агар бемор бўлишса, Роббиларидан шикоят қилишмайди.

3. Овқатни жам бўлиб ейишади.

4. Агар қўрқишса, кўзларига ёш келади.

5. Агар келиша олишмаса, сулҳга ошиқадилар.