Тасвирдаги ҳикматлар-6089

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Юсуфнинг инилари оталари билан бирга бўлган суҳбатда манфаат борлиги учун Юсуфни "инимиз", деб айтишди. Манфаат тугагач "ўғлинг", деб айтишди.

Ушбу ҳаётда ҳам кўпчилик одамларнинг манфаатлари тугаса, мурожаат қилишлари ўзгариб қолмоқда.

Биз ёқтирган одам бемор бўлса, синов деб айтамиз. Биз ёқтирмаган одам бемор бўлса, жазо деб айтамиз.

Биз ёқтирган одам мусибатга учраса, яхши одам деб айтамиз. Биз ёқтирмаган одам мусибатга учраса, бу киши одамларга зулм қилар эди деб айтамиз.

Аллоҳнинг тақдир қилиб битган нарсасини ўз ҳавойи нафсингга мос қилиб гапиришдан ҳазир бўл. Барчамизда айб бор. Агар Аллоҳнинг сатр (тўсиб қолувчи пардаси) бўлмаганида, қаттиқ хижолатдан бўйнимиз эгилиб қолган бўлар эди.