Тасвирдаги ҳикматлар-6082

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Мусо алайҳиссалом Мадян қабиласидаги сув ташиётган қизда нимани кўрдиларки, ҳатто унга уйланиб, маҳрини тўлаш учун ўн йил ишлаб беришга ҳам рози бўлдилар?!

Мусо алайҳиссалом у қизда ҳаё, гўзал хулқ, иффат ва отасининг уйини саранжом ва саришта ҳолда ушлаганини кўриб, унга уйланишга қизиқдилар.

Демак, барча қизлар билиши лозимки, мана шу хислатлар билан эркак кишининг қалбидан жой олиш мумкин экан.