Тасвирдаги ҳикматлар-6068

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Муваффақият қозониш учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари:

Муваффақият калити Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида мужассам.

"Сенга манфаат келтирадиган нарсага ҳарис бўл, Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожиз бўлма"

Яъни, иймоний ва моддий сабабларни ушла, чунки ютуқ иймон қуввати, ирода мустаҳкамлиги ва олий ҳимматга боғлиқдир. Шунинг учун ҳадиснинг аввалида:

"Кучли мўмин кучсиз мўминдан Аллоҳ таолога маҳбуб ва хайрлидир", деб айтилган.