Тасвирдаги ҳикматлар-6065

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Эшак дарахтга боғлаб қўйилган эди. Шайтон келиб арқонни ечиб юборди. Эшак қўшнининг даласига кириб, пишган ва пишмаган нарсаларни ейишни бошлади. Дала эгаси бўлмиш деҳқоннинг хотини эшакни кўриб қолиб, милтиғини чиқардида, эшакни отиб ташлади. Эшакнинг эгаси милтиқ овозини эшитгач, қараса эшаги ўлиб ётибди. Ғазаби келиб, деҳқоннинг хотинига ўқ узди. Деҳқон қайтиб келса, хотини ўлик ҳолда ётибди. У ҳам милтиғини олиб, эшак эгасини ўлдирди. Шайтондан: "Нима қилиб қўйдинг?" дейилса, шайтон: "Ҳеч нарса қилганим йўқ, фақат эшакни ечиб юбордим холос", деган экан.

Қиссадан ҳисса шуки, агар бир ўлкани хароб қилмоқчи бўлсанг эшакни қўйиб юбор!