Тасвирдаги ҳикматлар-6064

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Мусо алайҳиссалом:

"Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ, уни ҳам мен билан юбор, мени тасдиқлайди. Зеро, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман, деди" (Қасос сураси, 34‑оят).

Бошқаларнинг хусусиятларини эътироф қилиш нақадар гўзал. Бу пайғамбарларнинг ахлоқидандир. Бошқаларнинг хусусиятларини инкор қилиш шайтоннинг ахлоқидандир.

У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан», деди. (Сод сураси, 76‑оят).