Тасвирдаги ҳикматлар-6051

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Солиҳлардан бирининг ўлими яқинлашганида онаси йиғлади. Шунда фарзанд: "Эй онажон! Агар ҳисоб китобим сизнинг қўлингизда бўлганида менга нима қилар эдингиз?" деди. Онаси: "Раҳм‑шафқат қилар эдим", деди. Шунда фарзанд: "Аллоҳ менга нисбатан сиздан ҳам раҳмлироқ", деди.