Тасвирдаги ҳикматлар-6034

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Юсуф алайҳиссалом олий даражадаги одоб ва ахлоқ намунаси эдилар. Юсуф алайҳиссалом кичиклик пайтларида ака‑укалари у кишини ўлдириш мақсадида қудуққа ташлашди. Йўловчилар қудуққа челакларини ташлаб: "Суюнчи беринглар! Бу бола-ку! деди. Уни тижорат моли сифатида яшириб қўйдилар", (Юсуф сураси, 19‑оят).

  Юсуф алайҳиссалом олий мансабга кўтарилиб, Миср ҳокими бўлганларида: "Дарҳақиқат, (Роббим) мени қамоқдан чиқариб У менга яхшилик қилди", (Юсуф сураси, 100‑оят) деб айтдилар.

Аслида қамоқ хатарлими ёки қудуқми? У киши акаларини жиноятини зикр қилмаслик учун қудуқдан чиқарганда деб айтмадилар. Балки: "Дарҳақиқат, (Роббим) мени қамоқдан чиқариб, У менга яхшилик қилди", деб айтдилар. Сўнгра: Ака‑укаларим менга нисбатан фитна уюштирди, дейиш ўрнига: "Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг...", (Юсуф сураси, 100‑оят) деб айтдилар.