Тасвирдаги ҳикматлар-5952

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ҳофиз ибн Ҳажар тасбеҳ билан зикр қилардилар. У киши хуфтон намозидан кейин жамоат билан дарс ва шунга ўхшаш нарсаларга ўтирганларида енглари ичида тасбеҳ бўлар эди. Ўша тасбеҳни ҳеч ким кўрмас эди. У киши тасбеҳни кўрсатмаган ҳолда зикр айтардилар. Баъзида тасбеҳлари енгларидан тушиб кетса, уни яширишга ошиқардилар.