Тасвирдаги ҳикматлар-5945

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Бу ҳаёт қонунидир, йиғлама!

Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди.

Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.

Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.

Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.

Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин!