Тасвирдаги ҳикматлар-5935

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ушбу сурат ҳомиладор хотин билан ҳомиладор бўлмаган хотин орасидаги фарқни ажратиб кўрсатмоқда. Кўкрак қафаси қисмидаги фарқни мулоҳаза қилинг. Ҳомиладаги бола онасининг юраги, ўпкаси ва жигарини қай даражада сиқиб қолганига эътибор беринг. Шунинг учун ҳомилалик хотин доим сиқилиш, нафас олишдаги қийинчилик ва ҳорғинликни бошидан ўтказади.

Бекордан‑бекорга "Жаннат оналар оёғи остида", деб айтилмаган.

Аллоҳим! Оналаримизга, бу машаққатнинг эвазига жаннатни бер!