Тасвирдаги ҳикматлар-5929

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Мукофот ўша ишнинг жинсидан бўлади.

Эй одам боласи! Сен билан Аллоҳ орасида шундай хато ва гуноҳларинг борки, уни фақат Аллоҳ билади. Сен ўша гуноҳлар мағфират қилинишини истайсан. Модомики, гуноҳларинг кечирилишини истар экансан, сен ҳам Унинг бандаларини кечириб юбор. Модомики, ўтиб юборишини истар экансан, сен ҳам Унинг бандаларини ўтиб юбор. Албатта мукофот ўша ишнинг жинсидан бўлади. Сен ҳам ўтиб юборасан, У Зот ҳам ўтиб юборади. Сен қасос олар экансан, У Зот ҳам ўчини олади. Сен ҳаққингни талаб қилар экансан, У Зот ҳам ҳаққини талаб қилади.