Тасвирдаги ҳикматлар-5924

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Агар дунё истасанг илм изла. Агар охират истасанг илм изла. Агар икковини истасанг ҳам илм изла. Борлиғингни бермагунингча илм ҳам илмидан бермайди. Агар сен баъзи вақтингни ажратсанг у ҳам озгинасини тортиқ қилади. Киши илм талабида бўлмас экан адашиб кетади. Ким илмни эгалладим деса, батаҳқиқ жоҳил бўлибди.