Тасвирдаги ҳикматлар-5910

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Намозларни ўз вақтида ўқиганинг заҳоти қимматбаҳо вақтингдан Аллоҳ ибодати учун ажратган бўласан. Бу ишингга мукофот қилиб Аллоҳ таоло вақтингга барака ато қилади. Оқибатда оз фурсат ичида кўп нарсани амалга оширасан.