Тасвирдаги ҳикматлар-5904

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ухлашдан олдин айтиладиган нарсаларнинг энг охири:

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ётоғингга кирмоқчи бўлсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сўнг ўнг ёнинг билан ётиб,

«Аллоҳумма, асламту нафсии илайка ва фаввадту амри илайка ва алжа’ту зоҳрии илайка, роҳбатан ва роғбатан илайка, лаа малжа’а ва лаа манжа минка иллаа илайка! Ааманту бикитаабикал‑лазии анзалта ва бинабиййикаллазии арсалта!» дегин. Агар (шу кеча) вафот этсанг, фитратда* кетасан. Охирги айтадиганинг шулар бўлсин».

(Маъноси: «Аллоҳим! Сендан қўрққан ва умид қилган ҳолда ўзимни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Нозил қилган Китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

* Фитрат – соф инсоний, яъни исломий табиат.