Тасвирдаги ҳикматлар-5900

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Фитна кўпайгани сари илмга бўлган эҳтиёж яна ҳам кучаяди. Чунки фитна ҳайронликда қолдирувчи зулумотдир, илм эса нурдир. Кўп фитналар замон охирлаганда юзага келади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "То фитна кўпаймагунча Қиёмат қоим бўлмайди", деб айтганлар.