Тасвирдаги ҳикматлар-5882

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Шаъбий роҳимаҳуллоҳдан бир нарса сўралган эди, у киши: "Билмайман", деб жавоб бердилар. Билмайман дейишга уялмайсизми? Ахир сиз Ироқ аҳлининг фақиҳи бўлсангиз, деб айтилганида, у киши: "Фаришталар «Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ», (Бақара‑32) деб айтишганида ҳам уялишмаган", деб жавоб бердилар.