Тасвирдаги ҳикматлар-5872

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

"Бу Роббим раҳматидандир" (Каҳф сураси, 98‑оят).

Аллоҳ бир кишига марҳамат кўрсатиб (ҳовли ёки машина ёки фарзанд ёки бошқа бир неъмат) ато қилса, ўша неъматга ўзининг иқтидори билан эмас, балки, Роббисига мансуб қилиб кўрсатишга масъул эканига ишора қилинмоқда.

(Демак, "Аллоҳнинг раҳмати" ва "Аллоҳнинг фазли карами билан эришдим", деб айтишга буюрилмоқда).