Тасвирдаги ҳикматлар-5864

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Қадимги Хитойликлар тинч ва хотиржам яшаш мақсадида буюк хитой деворини қуришган. Буни мустаҳкамлиги ва баландлиги сабаб у ерга ҳеч ким бостириб кира олмайди, деган эътиқодда бўлишган. Лекин, девор қуриб битказилганининг биринчи йилидаёқ уч босқинга дучор бўлишган. Ҳар гал душман бостириб келганида деворни бузиш ёки осилиб чиқиб, устидан сакраб ўтмаган. Бу ҳақда улар мутлақо ўйлаб ҳам кўрмаган. Балки улар, эшик оғалари бўлмиш қоровулларга пора бериб, дарвозадан худди киши уйига бемалол киргани каби кириб боришган. Қадимги хитойликлар девор қуришга машғул бўлишган аммо деворни қўриқловчи соқчиларни бино қилишни унутишган.

Хулоса: Бугунги кундаги муҳтож бўладиган нарсамиз, бинолар қуришдан олдин инсонни тарбиялаб, бунёд қилишга эътибор қаратишдир!