Тасвирдаги ҳикматлар-5853

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Тарихда роботни биринчи бўлиб ихтиро қилган шахс мусулмон олим Жазарийдир. У киши мелодий 1206, ҳижрий 602‑санада вафот қилган.

Робот, бола ҳайъатида бўлиб, қомати тик, қўлида кўза тўла сув, нариги қўлида эса сочиқ, салласи устида қуш бўлган. Агар намоз вақти бўлса қуш сайрар, кейин хизматчи бола ҳожаси олдига бориб кўзадан муайян миқдордаги сувни қуяр эди. Агар ҳожаси таҳорат қилиб бўлса, унга сочиқни узатиб, ўз маконига қайтиб кетар ва қуш эса сайрашда давом этарди.