Тасвирдаги ҳикматлар-5760

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Тиловат саждасидаги дуолар!

 

1. "Сажада важҳия лиллазий холақоҳу, ва шаққо самъаҳу ва басораҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳи фатабарокаллоҳу аҳсанал холиқийн".

(Маъноси: Юзим уни Яратган ва унда куч-қуввати билан кўз-қулоқни очган Зотга сажда қилди. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир).

Имом Термизий ва Аҳмад ривояти.

 

2. "Аллоҳуммактуб лий биҳаа ъиндака ажрон, ва зоъ ъанний биҳаа визрон, важъалҳаа лий ъиндака зухрон, ва тақоббалҳаа минний камаа тақоббалтаҳаа мин ъабдика Довуда"

(Маъноси: Эй Раббим, у сабабли ажрни кўпайтир, у туфайли гуноҳларни мендан кетказ, уни менга ҳузурингда захира қил, Довуд алайҳиссаломдан қабул қилганингдек, мендан ҳам қабул эт.)

Имом Термизий ва ҳоким ривояти.

 

 

3. "Сажадту лирроҳмани ва оманту бир роҳмани, фағфирлий зунубий йаа Роҳману, самиънаа ва атоънаа ғуфронака роббанаа ва илайкал масийр".

(Маъноси: ар‑Роҳман сифатли Зотга сажда қилдим, ар‑Роҳман сифатли Зотга иймон келтирдим. Эй Роҳман! Гуноҳларимни кечир, биз Сенга қулоқ тутдик ва итоат қилдик, Сенинг мағфиратингдан умидвормиз, қайтиш фақат Сенгадир!)