Тасвирдаги ҳикматлар-5728

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Зуннун Мисрий Қоҳирадаги ал‑Муқаттам тоғида бир солиҳ киши яшаши ҳақида эшитиб, унинг зиёратига бордилар. Зуннун ҳазратлари унинг ҳузурида бир қанча пайт турдилар. Қачон кетишни истаб, у солиҳ кишидан дуо қилишларини сўраганларида, солиҳ киши: "Аллоҳ сизни Ўзига яқинлаштириш билан ҳамроҳ қилсин", деб дуо қилди. Зуннун: "Яна зиёда қилинг!" дедилар. Солиҳ киши: "Аллоҳ кимни ўзига яқинлаштирса, унга тўрт нарсасиз ҳам тўрт нарсани бераверади.

– Талаб қилмаса ҳам илм беради.

– Мол‑дунёсиз ҳам беҳожатлик беради.

– Қариндош уруғсиз ҳам азизлик беради.

– Жамоасиз ҳам унсу‑улфатни беради.

Мана шу нарсалар сенга кифоя қилмайдими?" деб айтганида, Зуннун йиғладилар ва: "Тўғри! Аллоҳга қасам етарли, балки керагидан ортиқча ҳам", дедилар.

Аллоҳ Ўзига яқинлаштириш билан барчаларимизни унсу улфат қилсин!