Тасвирдаги ҳикматлар-5725

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Юнус алайҳиссалом денгиз тубида уч зулумот ичида туриб, шошилинч хабар жўнатдилар. У хабарда гуноҳларини эътироф қилиш ва қўйган камчиликларидан узр битилган эди. Кўмак ҳам худди яшин тезлигида зудлик билан келди. Чунки жўнатилган хабар чин қалбдан чиққан рост эътироф эди.