Тасвирдаги ҳикматлар-5719

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Бир киши дўстига: "Хотиржамлигинг сабаби нима?" деб сўраганида, дўсти: "Аллоҳни таниганимдан бери агар менга бирор яхшилик келса, таҳорат олиб шукр намози ўқидим. Бирор зарарли нарса етса, таҳорат олиб сабр‑бардош талабида бўлдим. Бирор ишни қилиш ёки қилмаслик хусусида иккиланиб қолсам, таҳорат олиб истихора намози ўқидим. Ҳаётим мана шу тарзда шукр, сабр ва дуо орасида ўтарди", деб жавоб берди.

Демак, маҳзунлик пайтингда бесабрлик қилмай одоб сақла. Шодлик кўз ёши оққанда ҳамд айтувчи бўл. Ғам‑алам пайтида ўзингни тутиб ол!

Маҳзунлик ҳам шодлик каби Аллоҳ томонидан берилган туҳфадир. Ўша маҳзунлик бироз турадида, сўнгра сабринг ҳақидаги маълумотни олиб, Парвардигор ҳузурига қайтиб кетади.