Тасвирдаги ҳикматлар-5710

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Тулки дарёнинг нариги томонидан туриб, бу томонда турган туядан дарёнинг чуқурлиги қанча экани ҳақида сўради. Туя: "Чуқурлиги тиззагача!" деб жавоб берди. Тулки дарёга бир ташлаган эди, сув уни чўктириб юборди. У бор кучини ишга солиб, минг машаққат билан бошини сувдан чиқариб, ўзи бир катта тош устида тўхтади. Чуқур нафас олиб туяга қарата: "Ахир сув тиззагача холос, деб айтган эдингку?!" деган эди, туя: "Тўғри, мени тиззамгача етади, деб айтган эдим", деди.

Хулоса: Ҳаётий ишларда бирор киши билан маслаҳатлашсанг, у киши ҳам ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб, ўзига муносиб ечим ҳақида ва ўзи бундан кўп наф олгани учун сенга маслаҳат беради. Эҳтимол у маслаҳат сенга муносиб келмас. Шунинг учун бошқаларнинг тажрибаларини юз фоиз ва қатъий ҳолда қабул қилиб олма. Чунки у сени ҳам чўктириб юбориши мумкин.