Тасвирдаги ҳикматлар-5700

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Шайх Аҳмад Дардийр роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Билгин, зикр тариқат йўлларининг энг буюгидир. Чунки, зикрдан мақсад Аллоҳдан бошқа нарсани қалбдан чиқариб юборишдир. Бундан ҳам улуғи, зикрни кўпайтириш билан зикр қилинаётган Зотни қалбга киритиш билан унинг устидан ҳукмрон бўлинади. Ҳатто қалбда Аллоҳдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Оқибатда барча арконлар мана шу нарсадан юзага келади. Чунки, қалбда фақат Аллоҳ бўлса, у қалб нурга тўлади. Ўша нурли қалб сабаб барча хатоларнинг келиб чиқиши бўлмиш дунёга бўлган муҳаббат ўрнини зуҳд эгаллайди. Шунинг учун: "Кимга зикр айтиш бахти муяссар бўлса, унга валийлик берилибди. Зикрда бардавом бўлиш фақат Аллоҳга машғул валий зот эканига далилдир", деб айтишади.