Тасвирдаги ҳикматлар-5699

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Фарзандинг ноқулай аҳволга тушиб қолиши ёки хижолат чекишидан хавфсираб, барча нарсани унинг номидан бажараверма. Чунки, бундай ҳолатда ўта уятчан, қатъиятсиз ва ланж бола юзага келади. Бу ёғини фарзандингга қўйиб бер. Ўзи тажриба қилиб кўрсин. Бир адашса, иккинчи бор тўғри амалга оширади. Уйингда алоҳида қолганда, қалбига жароҳат етказмаган ва мажбурламаган ҳолда унга ўргатиб, тўғри йўналишга солгин.