Тасвирдаги ҳикматлар-5693

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Агар фарзандингиз гаплари билан сизни безовта қилаётган бўлса, бошқалар фарзандини, қани эди бир марта бўлса ҳам гапирсаку, деб орзу қилмоқда.

Агар фарзандингиз кўп ҳаракати ва шўхлиги билан сизни безовта қилаётган бўлса, бошқалар фарзандини қўли ҳаракатланиб, қани эди юзидаги пашшани ўзи ҳайдасаку, деб орзу қилишмоқда.

Нарсалар гўзаллигини қачон қўлдан бой берсангиз ўшанда ҳис қиласиз. Аллоҳ сизга ризқ қилиб, тортиқ этган нарсаларига ҳамд айтинг!