Тасвирдаги ҳикматлар-5692

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Руҳий тарбия устозлари дунёда зоҳид бўлишга, яъни дунёга рағбат қилмасликка чақиришса, баъзи одамлар уни хато англаб, булар одамларни камбағалликка ёки мол‑дунёга эга бўлмасликка чақирмоқда, деб тушунишади. Бу хато гумон бўлиб, асло тўғри эмас. Аслида руҳий тарбия устозлари зуҳднинг асли дунё муҳаббати қалбда бўлиб, қўлдан уни тарк қилиш бўлиб қолмаслигини, балки, ҳақиқий зуҳд мол‑дунё қўлда туриб, қалбдан унинг муҳаббатини чиқариб юбориш кераклигини уқтиришади. Мана шу нуқтада дунё муҳаббати қалбидан чиқиши орқали бадавлат киши зоҳид бўлади. Гоҳида камбағал киши дунёга интилган ва унга қалби ошиққани сабаб зоҳидлик мақомидан маҳрум бўлади.