Тасвирдаги ҳикматлар-5691

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

"Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади", (Бақара сураси, 195‑оят).

Сен одамларга уларни рози қилиш учун ёки уларни мақтовли сўзларига эришиш учун яхшилик қилма?! Кўпчилик одамларни розилигига асло етиб бўлмайди. Лекин сен яхшиликни Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлиш мақсадида амалга ошир. Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, халойиқнинг муҳаббатига ҳам, нафратига ҳам эътибор бермай қўясан!