Фарзандларингизни бошқаларнинг фарзандига таққослаб, ундаги ҳасад ва нафрат ҳиссини қўзғаб юборманг. Ҳар‑бир боланинг ўзига хос тоқати, интилиши ва иқтидори бўлади. Фарзандингизни бошқаларга таққослаш ўрнига ундаги хусусиятларни кашф қилишга интилинг.