Тасвирдаги ҳикматлар-5675

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Шайтон сени алдаб қўймасин!

Шайтон сени тақводорлик йўлида алдаб қўймасин! У гоҳида сени майда-чуйда нарса хақида парҳез қилдиради-ю, бироз кейин улкан хатарли  гуноҳлар сари қадам босишга  ундайди. Шайтон сени ибодатинг борасида алдаб қўймасин! У гоҳида сени нафл ибодатлар қилишга ундайди-ю, бироз кейин фарз ибодатларни тарк қилишга васваса қилади.