Тасвирдаги ҳикматлар-5667

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Баъзи орифлар айтишди.

Бир амални қиламан деб фикрлаб турганингда нафс бошқасига чорласа, демак у шайтоний фикрдир.

Масалан, "истиғфор айт" дейди. Сен истиғфор айтишни хоҳласанг "Қуръон тиловат қилақолгин, чунки Қуръон тиловатининг савоби кўпроқ", дейди. Бундан мақсади сендаги азму‑қарорни барбод қилишдир. Сен унинг найзасини олгинда, ўзига от. Яъни, аввал истиғфор айт, сўнгра Қуръон ўқи. Шунда шайтон ҳасрат ва надомат чекиб, ноумид ҳолда қайтиб кетади.